ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 февраль куни соат 22:45ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган “Мақсад” кафеси қаршисида, 1986 йилда туғилган Р.Р. BMW автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган Isuzu русумли юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида, BMW ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.