• 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 677 сум
    70
  • 14 875 сум
    25.4
  • 161 сум
    1.17
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 апреля 2023

Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

Mersedes-benz 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида Gentra билан тўқнашди.

672
0
Фарғона вилояти ИИБ

Фарғонада ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 апрель куни соат 08:00 ларда 1998 йилда туғилган А.Т. Gentra'ни шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда 1972 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги Mersedes-benz русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида, ЙТҲ содир бўлган.

Оқибатда, Mersedes-benz'да бўлган 2 нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Икки ҳайдовчилар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

672
0