Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ҳокимлардан бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиш ваколати олиб қўйилмоқда

Ушбу янгилик асосида халқ депутатлари кенгаши раҳбари алоҳида бўлиши ҳамда ҳоким кенгашларнинг раҳбари бўла олмаслиги тўғрисида қоида белгиланмоқда.

201views0replies
0

UzNews.uz

Янгиланаётган Конституцияда давлат бошқаруви органлари фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этишга оид муҳим нормалар акс этмоқда. Шу каби ўзгаришлардан бири маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ислоҳ этиш бўлиб, бунда маҳаллий вакиллик ва ижро органларини бир биридан мустақил, ўзаро назорат, тийиб туриш принципига асосланиб фаолият кўрсатади.
Яъни, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 120-моддасида “Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органларидир”, деган норма орқали ушбу органнинг мақоми белгиланмоқда. Шунингдек, “Халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади”, “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас”, деб белгиланмоқда. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, юридик фанлар доктори, профессор Хайитов Хушвақт Сапарбаевич мазкур моддани шарҳлаб берди.
Ушбу янгилик асосида халқ депутатлари кенгаши раҳбари алоҳида бўлиши ҳамда ҳоким Кенгашларнинг раҳбари бўла олмаслиги тўғрисида қоида белгиланмоқда. Шунингдек, халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши кенгашларнинг демократик табиатини ифода этади.
Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 122, 123- моддаларида халқ депутатлари Кенгашларининг ҳамда вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланмоқда. Ушбу норма асосида маҳаллий даражада вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият функциялари ажратилади. Ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг чиқарилиши, уларнинг кенгашлар олдида масъулиятини оширишга, ҳокимликлар фаолияти устидан кенгаш ва депутатлар назоратини кучайтириш учун хизмат қилади. 
Хулоса қилиб айтганда, бир шахс бир вақтнинг ўзига ҳам ҳоким, ҳам маҳаллий кенгаш раиси бўлмаслиги ҳақидаги нормаларнинг белгиланиши маҳаллий халқ депутатлари кенгашларининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кучайтиради, жойлардаги маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш имконияти кенгайтиради. Самарали депутатлик назоратининг амалга оширилиши учун конституциявий кафолатларини кучайтиради, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ҳисобдорлиги, масъулияти ва жавобгарлигини оширади. Ушбу ўзгаришлар келгусида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг самарали фаолият олиб боришига хизмат қилади.
201views0replies
0

Комментарии