Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда 50 дона буғу ва жайрон шохларини олиб кетаётган шахслар ушланди

Буғу ва жайрон ноёб ҳайвонлар ҳисобланиб, уларнинг тана аъзолари "Қизил рўйхат"га киритилган.

301views0replies
0

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида, Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Натижада, буюм бозорининг юк автомашиналари автотураргоҳида фуқаро Ж.М. бошқарувидаги ISUZU русумли автомашина ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, фуқаролар Р.Н., Р.Э., Х.Ҳ., Ғ.А. ҳамда Ғ.Э.ларга тегишли бўлган жами 7 дона полиэтилен қопда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, буғу ва жайронлар ноёб ҳайвонлар ҳисобланиб, уларнинг тана аъзолари Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг "Қизил рўйхати"га киритилган.
301views0replies
0

Комментарии