Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон ёшлар терма жамосининг Жаҳон чемпионатидаги илк рақиблари маълум бўлди

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

469views0replies
0

UzNews.uz

21 апрель куни Аргентина мезбонлик қиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақанинг "А" гуруҳидан ўрин олди. Ўзбекистонлик йигитлар гуруҳда мезбон мамлакат — Аргентина, шунингдек, Янги Зеландия ва Гватемала терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Мундиални Аргентина ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги баҳс очиб беради. 
"А" гуруҳининг ўйинлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
20 май:
Аргентина - Ўзбекистон;
Гватемала - Янги Зеландия.
23 май:
Гватемала - Аргентина;
Янги Зеландия - Ўзбекистон.
26 май:
Янги Зеландия - Аргентина;
Ўзбекистон - Гватемала.
Маълумот учун, мундиал 20 майдан 11 июнга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоси жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда ўтказилган Осиё кубогида ғолиб бўлишганди.
469views0replies
0

Комментарии