Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда икки нафар ўқувчи қиз бошқа бир қизни "самосуд" қилди — видео

Қурилиши тугалланмаган объектда макаб ўқувчи қизлари ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

1454views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки ўқувчи қиз ўртасида жанжал юзага келгани ҳамда улардан бири иккинчисини уриб, ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳодиса 13 апрель куни Янгиҳаёт тумани 8-ҳудуддаги қурилиши тугалланмаган объект ҳудудида содир бўлган.
2006 йилда туғилган Ҳ.С. ва 2007 йилда туғилган Д.У.лар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, вояга етмаган 2009 йилда туғилган С.Х.ни уриб, енгил тан жароҳати етказишган.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мактаб маъмурияти жанжал иштирокчиларининг ота-оналарини чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб борган. Воқеа юзасидан мактаб маъмурияти Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
1454views1replies
0

Комментарии