Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада икки кишини уйнинг томи босиб қолди

Хонадонда ишлаётган 2 нафар ишчини яшаш уйнинг том қисми қулаши натижасида босиб қолди.

234views0replies
0

Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 19:18 да Фарғона вилояти ФВБга Фарғона шаҳар “Симтепа” МФЙ Ҳидоят кўчаси жойлашган хонадонларнинг бирида яшаш уйнинг томи қулаб тушгани ҳақида хабар келиб тушган.
Мазкур уйда 2 нафар мавсумий ишчилар ишлаётган бўлган. Уйнинг том қисми ишчиларни ҳам босиб қолган.
Воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, ушбу фуқароларнинг ҳаётини сақлаб колган ва тез тиббий ёрдам ходимлари орқали шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.
"Ҳозирда ушбу фуқароларнинг аҳволи яхши, тез орада ўз уйларига жавоб берилади", - дейилади хабарда.
234views0replies
0

Комментарии