• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 апреля 2023

Россиянинг "Победа" авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Рейслар Москва-Самарқанд йўналишида ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

184
0
Спутник

21 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 06:00 да Россиянинг "Победа" авиакомпаниясининг Москва-Самарқанд йўналиши бўйича биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сув арчаси билан, экипаж ва йўловчилар эса карнай ва сурнай садолари билан кутиб олинди. Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича рейслар ҳафтасига икки марта – жума ва душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, "Победа" — Россиянинг авиакомпанияси ҳисобланади. У "Аэрофлот — Российские авиалинии" гуруҳининг шуъба корхонаси, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.

184
0