Аввалроқ, Мирзо Улуғбек туманидаги автомойка олдидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, тадбиркорга ким рухсат берганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "P.S" МЧЖ ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этмаганлиги аниқланган.
Ҳозирда МЖтКнинг 79-моддасида белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.