Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда ўзини Департамент ходими сифатида таништириб, фуқародан пора олган шахс ушланди

У фуқарони $1000 эвазига "ўзи ишлайдиган" Департамент бўлимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

169views0replies
0

Тергов департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништирганлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, сохта ходим 1000 АҚШ доллари эвазига фуқарони ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтган.
Жорий йилнинг 15 апрель куни келишилган пулдан 600 АҚШ долларини олган. Қолган 400 АҚШ долларини олган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
169views0replies
0

Комментарии