Поиск
RUUZ

Реклама

Кутилганидан зиёда HONOR X8a смартфонининг ёрқин виртуал оламига шўнғинг

Ўзбекистон бозоридаги янги HONOR X8a смартфони сизнинг шахсий кўнгилочар марказингизга айланади ҳамда исталган жойда ва вақтда фильмлар кўриш, мусиқа тинглаш ва ўйинлар ўйнаш имконини беради.

207views0replies
0

Оғушига олиш эффекти
HONOR X8a 6,7 дюймли 90 Gs янгиланиш частотасига эга FullView экрани билан жиҳозланган, бу смартфонда фото ва видеоконтент кўриш учун максимал даражада қулайлик бағишлайди. 93,6% бўлган экраннинг фойдали майдони оғушига олиш эффекти ва рангларни юқори даражада етказиш функцияси билан биргаликда фильм ва сериаллардан ёрқин таассуротлар қолдиради, кўк ранг даражасини тушириш бўйича TÜV Rheinland сертификати смартфондан кечки ва тунги пайтларда фойдаланиш хавфсизлигини кафолатлайди.
Ёрқин виртуал олам
HONOR X8a ўйинларни хуш кўрувчилар учун ҳам маъқул келади. 6 ГБ тезкор хотира ҳамда энергия тежовчи саккиз ядроли MediaTek Helio G88 процессори туфайли фойдаланувчилар ҳеч қандай қотишларсиз равон ва узлуксиз ўйин жараёнидан завқ олишлари мумкин. Шунингдек, HONOR X8a тезкор хотирани кенгайтириш технологиясини қўллаб-қувватлайди, у қурилманинг ишлаш самарадорлигини оширган ҳолда уни юқори техник талабларга эга ўйинлар учун мослаб беради.
Ижодий салоҳият
HONOR X8a юқори сифатли фотосурат ва видеолар яратиш имконини берувчи учта камера билан жиҳозланган. Смартфоннинг асосий камераси максимал 100 Мп ўлчамида деталлаштирилган тасвирлар яратиш учун сунъий интеллект алгоритмлари ҳамда махсус HIGH-RES тасвирга олиш режимини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, камералар тизими ультра кенг бурчакли 5 Мп ва макро режимидаги 2 Мп модулни ҳам ўз ичига олади. Шу боис HONOR X8a ҳар бир онни исталган бурчакдан ва ракурсдан суратга олиш имконини беради.
Узоқ муддат ишлаши
4500 mA/соат қувватга эга аккумулятор 13 соат узлуксиз мусиқа тинглаш, 13,5 соат видео кўриш ёки ижтимоий тармоқларни 16 соат кузатишга етади. Бу сиз батарея қуввати тугаб қолишидан хавотир олмай, кун давомида кўнгилочар контентлардан роҳатланишингиз мумкин дегани. SuperCharge технологияси эса қувватни қисқа вақт ичида тўлдиришга ёрдам беради.
HONOR X8a – бу қулай нархларда ажойиб дисплей, мувофиқ товуш, севимли ўйин ёки фильм билан вақтни мароқли ўтказиш, шунингдек, кучли камералар тизимини таклиф этувчи смартфон. Ушбу смартфонни Texnomart, Elmakon, Credit Asia, Idea ҳамда бренднинг бошқа ҳамкор дўконларидан харид қилиш мумкин. «Мовий», «титанли кумуш» ва «ярим тун каби қора» ранглари сотувда мавжуд.
Реклама ҳуқуқи асосида
207views0replies
0

Комментарии