Поиск
RUUZ

Общество

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 541 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги тегишли фармонни имзолади.

241views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 36 нафарини чет эл фуқаролари, 136 нафарини аёл, 75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
241views0replies
0

Комментарии