• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2023

Тошкентда 17 ёшли қизга ташланган эркак қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ мактабдан қайтаётган ўқувчи қизга шилқимлик қилган эркакнинг шахсини аниқлади.

2136
0
Тошкент шаҳар ИИББ

19 апрель куни соат 12:50 да пойтахтнинг Миробод туманида эркак мактабдан қайтаётган 17 ёшли қизга шилқимлик қилгани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, жиноят содир этган шахснинг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, қизнинг олдига югуриб келиб, уни қучоқлаб, юзидан ўпган эркак Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган 26 ёшли йигит бўлган. Ҳозирда эркак ҳибсга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2136
0