• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 апреля 2023

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши туфайли бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади — рўйхат

Масжидлар жойлашган кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши сабаб ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланиш сўралмоқда.

174
0
UzNews.uz

Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрел соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахт кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Бектемир тумани:

“Хўтон" масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;

Мирзо Улуғбек тумани:

“Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача;

Миробод тумани:

"Қўйлиқ ота" масжиди олдидаги ТҲАЙ– Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТҲАЙ ва Мунис чорраҳасигача;

Олмазор тумани:

"Исломобод" масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон - Сағбон кўчалари кесишмасигача.

"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;

Шайхонтоҳур тумани:

"Шайх Зайниддин" масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси - Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;

"Хўжа Аламбардор" масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;

"Кох ота" масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;

Чилонзор тумани:

"Убай ибн Каъб" масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта Қани кесишмасигача;

"Катта Қозиробод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;

"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;

"Новза" масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси - Бунёдкор - Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;

Учтепа тумани:

"Абдуллоҳ ибн Маъсуд" масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта Қаъни кўчалари кесишмасигача.

"Ҳазрати Али" масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;

Юнусобод тумани:

"Минор" масжиди олдидаги КҲАЙ – КҲАЙва Кўргазма кўчалари кесишмасидан ТҲАЙ – Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.

"Мирзо Юсуф" масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

"Усмон бин Маъзун" масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси – КҲАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КҲАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.

Яшнобод тумани:

"Ислом ота" масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.

"Али ибн Абу Толиб" масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон - Салоҳият кўчалари кесишмасигача.

174
0