Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода АТ "Халқ банки" ҳисобчиси мижозларга расмийлаштирилган кредит пулларини ўзлаштирди

Банк ходими 3 йил давомида 4 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига ажратилган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

174views0replies
0

UzNews.uz

"Халқ банки"нинг Галаосиё филиалида бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаган ходим ўзгалар номига олинган имтиёзли кредитларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Шофиркон тумани "Жўшўра" маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Ш. АТ "Халқ банки"нинг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаган. 2019-2022 йиллар давомида АТ "Халқ банки" Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига ажратилган жами 61,7 млн сўмлик кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
174views0replies
0

Комментарии