Поиск
RUUZ

Экономика

Россияда меҳнат муҳожирларига муносабат қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистон меҳнат муҳожирларидан миллиард долларлар ишлаб топади. Улардан бўлган даромад олтин экспортидан ҳам кўп. Жисмоний шахсларнинг Россиядан Ўзбекистонга бўлган пул ўтказмалари эса ҳар йили рекорд ўрнатмоқда: 2022 йилда бу миқдор $14,5 миллиардни ташкил қилган, шу жумладан, меҳнат муҳожирларининг жўнатмалари ҳам. Ушбу катта рақамлар ортида ўз уйларини ташлаб, бегона жойда энг қийин ишларни қиладиган миллионлаб ўзбекистонликларнинг меҳнати мавжуд. Охирги йилларда меҳнат муҳожирларига муносабат қандай ўзгаргани ва бу нима билан боғлиқ эканлиги ҳақида айтиб берамиз.

1093views0replies
0

Сергей Ведяшкин / «Москва» агентлиги

Ишчи кучининг етишмаслиги
Россия МДҲнинг йирик иқтисодиёти сифатида ишчи кучининг етишмаслигига дуч келади. Муҳожирлар эса унинг ўсишига туртки бўлади: уларга кам тўлашади, ва бунинг натижасида давлат ва бизнес фойда олиш мақсадида арзон ва паст малакали ишчи кучларини ёллашади. Ўзбекистондан бўлган муҳожирлар асосан қурилиш, УКХ, етказиб бериш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлашади. Оддий қилиб айтганда, маҳаллий аҳоли қилишни хоҳламайдиган ишларни олишади.
Sputnik / Денис Гришкин
Sputnik / Денис Гришкин
Шу тариқа Россия ўзи билмаган ҳолда меҳнат муҳожирларига қарам бўлиб қолди, улар мамлакат иқтисодиёти учун ҳаётий зарур бўлиб қолишган. Шунинг учун кўплаб россияликларда муҳожирлар барча иш жойларини олиб қўйган ва маҳаллий аҳолини сиқиб чиқармоқда, деган тасаввур пайдо бўлди. Меҳнат муҳожирларига стереотип муносабат уларга Россия жамиятига интеграция бўлишга халақит қилмоқда. Узоқ вақт давомида муҳожирларнинг муаммолари ва қизиқишлари давлат ва бизнес томонидан инобатга олинмаган. Охирги йилларда эса вазият кескин ўзгарди. Бунга нима сабаб бўлди ва ватандошлар бундан қандай фойда олишади?
vesti.ru
vesti.ru
Муҳожирларга нисбатан «Янги этика»
Россияда меҳнат муҳожирларининг етишмаётгани ҳақида чегараларнинг ёпилиши ва давлатлар ўртасидаги мунтазам рейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган коронавирус пандемияси бошланганидан кейин гапиришни бошлашди. 2020 йилнинг қиш фаслида Россияни Марказий Осиёдан бўлган 1,5 млн нафар меҳнат муҳожирлари тарк этди. Айнан ўша вақтда ишчи кучларининг катта етишмовчилиги юзага келди.
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
Пандемия Россия бизнесини меҳнат муҳожирларининг муҳимлигини қайта ўйлаб чиқишга мажбур қилди. Улар охирги 10 йилда анча кўпроқ ишлаб топишни бошлади ва иш ҳақига бўлган талаблар ошди. Кўплар уларни олдин қониқтирган пулга ишлашга рози эмас. Ўзбекистон иқтисодиёти сезиларли даражада тез ўсмоқда, аҳолининг иш ҳақи ошяпти ва мигрантлар дуч келган ишга рози бўлишаётгани йўқ. Россия бизнеси эса муҳожирлар оқими пасаймаслиги учун уларга анча юқори иш ҳақини таклиф қилишга мажбур. Масалан, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи $335 бўлган бўлса, Россияда – $828 бўлган. Корхоналар ва сервислар ҳам Россияда меҳнат муҳожирларининг содиқликлигига рақобатлашишни бошлаган.
ЎзР миграция агентлиги
ЎзР миграция агентлиги
Ўзбек диаспорасининг қўллаб-қувватлаши
2020 йилнинг июнь ойида Россияда Ўзбекистондан бўлган меҳнат муҳожирларига ёрдам кўрсатадиган «Саховат» хайрия жамғармаси ташкил қилинди. Жамғарма мақсади – хорижда меҳнат муҳожирлари учун муносиб шароитлар яратиш ва ижтимоий лойиҳаларни оммалаштириш. Масалан, ўзбек диаспораси етакчилари Россиянинг «Мир Привилегий» банки билан муваффақиятли коллаборацияни ишга туширди, бунда банк Россиядан Ўзбекистонга бўлган ҳар бир пул ўтказмасидан меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларини турли йўналишларда қўллаб-қувватлаш учун жамғармага маълум бир миқдордаги фоизни ўтказади, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига пул ўтказмаларида ўз маблағларини тежаб қолиш имконини берадиган ижтимоий тариф сиёсатини юритмоқда.
ЎзР миграция агентлиги
ЎзР миграция агентлиги
Ушбу ҳамкорликнинг ёрқин натижаси 2021 йилда иш жойида жиддий жароҳат олиб, ўнг қўлидан айрилган Ўзбекистон фуқароси Бозоров Холмўмин Абдуназарович бўлди – унга протез харид қилиш ва ўрнатишда моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўз навбатида, ўзбек диаспораси ватандошлар учун яратилган ҳар бир лойиҳа ва ғояларни қўллаб-қувватлашга тайёр.
Михаил Герасимов, UzNews.uz учун махсус.
1093views0replies
0

Комментарии