Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда "дрифт" қилган 3 та автомашина ҳайдовчилари жаримага тортилди

Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

150views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг март ойлари бошида Тўрткўл туманида яшовчи фуқаролар ўзларининг бошқарувида бўлган Spark, Lacetti ва Cobalt автомашиналарида "Аэропортская" кўчасида “дрифт” қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Spark автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 129-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинди.
Lacetti автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128⁵-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солинди.
Cobalt автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 147-моддаси 1-қисми (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинди.
Юқоридаги ҳолат бўйича МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
150views0replies
0

Комментарии