Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Афғонистонга 185 тоннадан ортиқ гуманитар юк жўнатди

Инсонпарварлик ёрдами орасида ун, ўсимлик ёғи, гўшт консервалари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари бор.

121views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Президент топшириғига кўра Афғонистонга 185 тоннадан ортиқ озиқ-овқат юкланган навбатдаги инсонпарварлик юклари колоннаси жўнатилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.
Ҳайратон шаҳрида президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов, Афғонистон иқтисодиёт вазири Дилмуҳаммад Ханиф ва бошқа шахслар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
121views0replies
0

Комментарии