Поиск
RUUZ

Реклама

Asialuxe Travel'дан соғломлаштирувчи туризм: осон, чиройли, самарали

Asialuxe Travel компанияси Карлови Варига бир киши учун ўртача 19,5 млн сўмдан бошланадиган соғломлаштирувчи турларни ташкиллаштирмоқда.

369views0replies
0

Соғломлаштирувчи туризм – тиббий туризмнинг энг оммабоп ва таниқли йўналиши. Туризмнинг ушбу тури аслини олганда ажойиб: кўплаб витаминлар, табиат гўзаллиги ва фойдаси. Гап соғлик учун Чехияга бориш ҳақида бўлганда эса – рақобатчилар деярли йўқ.
Ҳайратланарли архитектура, буюк тарихий мерос, табиатнинг шифобахш кучи ва биринчи тоифали санаторийлар – бундай бирлашув соғлом ҳаёт тарзи ва ўзи ҳақида қайғурадиган ҳар бир кишини хурсанд қилади.
Соғликни яхшилаш, орзудаги қоматга эга бўлиш ва атрофдагиларнинг ҳавасини келтириш учун бу мавсумда қаерга учиб кетиш мумкин? Бу ҳақида биз Asialuxe Travel миллий туроператори B2B сотув бўлимининг раҳбари Баҳора Муҳамедярова айтиб беради.
Демак, соғлик сари учиб кетамиз. Қайси йўналишни танлаш керак?
Карлови Вари! Ҳатто шубҳаланманг. Карлови Варини юзлаб йиллар олдин зиёлилар танлаган, бугунги кунда соғломлаштирувчи дам олишнинг энг талабчан кишиларининг танлови ҳам шу – бу йўналиш вақт синовидан ўтган. Бизнинг саёҳатчиларимиз Европанинг энг оммабоп санаторийларида ўз соғликлари ҳақида қайғуриш имконига эга, лекин, айнан Карлови Вари ўзини ажойиб соғломлаштирувчи туризмни қадрловчилар учун энг яхши жой сифатида кўрсатди. Бу ерда қисқа муддат ичида "янгиланиш" учун барча имкониятлар бор – қатор касалликлар профилактикасидан бошлаб, комплекс даволаш дастуригача. Даволаниш кўп тармоқли, дастур индивидуал ва хоҳловчи санаторийга келганида тузилади.
Санатор-курорт дам олиш сегментида нега айнан Карлови Вари етакчилик қилмоқда?
Бу ерда ҳаммаси бор: ўхшаши йўқ термал сульфат-натрийли сув, мегаполис аҳолисини ҳаётга қайтаришга қодир ноёб иқлим, ажойиб санаторийлар, шифокорларнинг юқори даражаси. Айнан Карлови Варида ошқозон-ичак тракти, моддалар алмашинувининг бузилиши, таянч-ҳаракат аппарати, юрак-қон томир тизими ва нафас олиш йўллари касалликларини яхши даволашади. Шунингдек, ушбу афсонавий курортда дерматологик ва ҳатто семизлик муаммоларини ҳам муваффақиятли даволашади. Даволаш усуллари ҳақида гапирадиган бўлсак, Карлови Варида ўз самарадорлигини кўрсатган барча нарсалардан фойдаланилади: ичимлик курслари, Карлови Вари термал суви билан ванна, бальнеотерапия ва лой билан даволаш, энг прогрессив медикаментоз усуллар ва ноу-хау (масалан, газли инъекциялар).
Неча кунга борган маъқул?
Қоида бўйича, даволаш курси 14 кундан 21 кунгача давом этади. Самарадорликни сезиш учун, сафарни айнан шунча кунга режалаштирган маъқул.
Қайси санаторийларни тавсия қиласизлар?
Менинг фикримча яхши бўлган бир нечта объектларни айтаман. Айтганча, бу йил тавсия қилинадиган рўйхатдаги Anglicky Dvur 4* санаторийси сўров бўйича ҳалол овқатланишни ташкиллаштириши мумкин. Asialuxe Travel нинг топ-5 тавсиялари:
- Sanssouci Spa Resort 4*
- Anglicky Dvur 4*
- BRISTOL ROYAL complex 4*
- OLYMPIC PALACE 5*
- IMPERIAL 5*
Саёҳатчи сафарни қанча нархга мўлжаллагани маъқул ва турни қаердан харид қилиш мумкин?
Дам олиш нархи бир киши учун ўртача 19,5 млн сўмдан бошланади ва турни Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида харид қилиш мумкин.
Виза расмийлаштириш қанчалик қийин?
Бу ҳақида ўйланмасангиз ҳам бўлади – виза расмийлаштириш бўйича барча ишларни Asialuxe Travel ўз зиммасига олади. Сиздан фақатгина соғлом бўлиш истаги талаб қилинади.
Комплекс туристик тўпламлар, нархлар ва парвоз шароитлари ҳақидаги батафсил маълумотни компания сайти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин:
Туристик тўпламларни максимал даражада қулай банд қилиш учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel нинг мобиль иловасини юклаб олишингиз мумкин.
Комплекс туристик тўпламлар Asialuxe Travel нинг сотув офислари ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида мавжуд.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!
Сайт: asialuxe.uz
Telegram-канал: t.me/Asialuxe
Telegram-гуруҳ: t.me/asialuxehottours
Facebook: asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқи асосида
369views0replies
0

Комментарии