Поиск
RUUZ

Общество

Республикада 1 млн тонна шакар маҳсулоти мавжуд — Рақобат қўмитаси

Суткасига 2,5 минг тоннагача шакар ишлаб чиқарилиб, ҳажми 1 млн тоннагача ошиши кутилмоқда.

133views0replies
0

UzNews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг хабарига кўра, ҳозирда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилмоқда.
Хусусан, жорий йил 15 апрель ҳолатига кўра, мазкур заводларда 357 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Қолаверса, арзон нархларда хомашё етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзоланган. Шундан, омборда 8 минг тонна тайёр шакар ва 78 минг тонна хомашё мавжуд. Июнь ойига қадар 271 минг тонна хомашё етказиб берилади.
Таъкидланишича, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида маҳаллий шакар ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда (жорий йил 1 майга қадар) шакар ишлаб чиқариш қувватларини ўтган йилга нисбатан 25 фоизга оширилиши, натижада суткасига 2,5 минг тоннагача шакар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Бунда, йиллик шакар ишлаб чиқариш 600 минг тоннадан 1 млн тоннагача ошиши кутилмоқда.
"Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда. Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тонна) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 млн тонна) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ", — дейилади қўмита хабарида.
133views0replies
0

Комментарии