Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда фуқаронинг яланғоч видеоларини тарқатиб юбормаслик учун $50 минг талаб қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Жабрланувчи жиноий гуруҳ аъзоларидан бирининг аёли билан ишқий муносабатда бўлиб юргани бунга сабаб бўлган.

1289views2replies
-1

Видеодан кадр

ИИВ тезкор-қидирув департаменти, Самарқанд вилоят ИИБ ҳамда ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик йўли билан бир фуқародан 50 минг АҚШ долларини ундирмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
Аниқланишича, ИИОга мурожаат қилган ариза муаллифи ўзи билан бирга ишловчи аёл билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бундан хабар топган аёлнинг турмуш ўртоғи ва унинг укалари телефон орқали аризачига таҳдид қилишни бошлаган.
Жорий йилнинг 28 март куни аёлнинг қайин укаси ва Тошкент шаҳридан Самарқандга келган икки нафар шахслар жабрланувчини мажбурлаб автомашинага ўтказиб, ўғирлаб кетади ва Самарқанд тумани ҳудудидаги дала ҳовлига олиб бориб, қийнаб, баданининг турли хил жойларига тан жароҳати етказган. Айбланувчилар жабрланувчига 50 минг АҚШ долларини беришни айтиб, мажбуран иккита тилхат ёздириб олишган. Таҳдидлар кундан-кунга кўпайиб, гуруҳ аъзолари жабрланувчи билан ҳар кўришганида 5 миллион сўм ва 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзлаштиришган. Агарда 50 минг АҚШ долларини бермаса, яланғоч ҳолдаги видеотасвирларни маҳалласига тарқатиб, шарманда қилишини айтиб қўрқитишган.
2023 йил 14 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ етакчиси жабрланувчидан 30 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 137-моддаси 1-қисми, 165-моддаси 3-қисми "а", "в" бандлари ва 227-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб 5 нафар шахслар қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1289views2replies
-1

Комментарии