Поиск
RUUZ

Назначения

Самарқанд вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида тайинловлар амалга оширилди.

288views0replies
0

Самарқад вилояти ҳокимлиги

Абилов Феруз Неъматуллаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Феруз Неъматуллаевич 1978 йилда Нарпай туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Худойбердиев Шунқор Фармонович тайинланди.
Шунқор Фармонович 1971 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
288views0replies
0

Комментарии