Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилаш ҳақида маълумот берди

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар асосида кузатишмоқда.

1547views0replies
0

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, идорада Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда.
Мазкур ишчи гуруҳнинг вакиллари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳамда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.
Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни – Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатишмоқда.
Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади
1547views0replies
0

Комментарии