Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда ўқитувчи янги спорт автомобили яратди

Автоуловни йиғишда Damas'нинг двигатели ҳамда “Ваз-2106”нинг узатмалар қутисидан фойдаланилган.

345views0replies
0

Халқ сўзи

Наманган вилояти Чуст туманидаги 11-умумтаълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси Шуҳратбек Раҳмонов автомобилсозлик соҳасида янги машина ихтиро қилган.
Аввалроқ, у томонидан яратилган юк ташувчи мотоцикл, катта тезликка мослаштирилган квадрацикл, кичик автомашина кўринишидаги ихтиролари кўпчиликка маъқул тушган.
Ўтган йили Тошкентда ўтказилган кўргазмада намойиш этилган спорт автомобили –Baggi учун Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 76,5 миллион сўм маблағ ажратилган.
Таъкидланишича, бир йил ичида йўл танламас, яъни, ботқоқлик, тоғли ва бошқа нотекис йўлларда бемалол ҳаракатлана оладиган ихчам транспорт воситасини ихтиро қилган. Peredator дея ном қўйган тезкор автоулов тўла маҳаллий бутловчи қисмлардан яратилган бўлиб, уни йиғишда Damas'нинг двигатели ҳамда Vaz-2106нинг узатмалар қутисидан фойдаланилган.
345views0replies
0

Комментарии