Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда фуқаро қарияни уриб, ўлдириб қўйди

Қария ўзининг пулларини сўраб боргани учун айбланувчи томонидан калтакланган.

537views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ўзининг пулини сўраб келган қария ва қарздор фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал натижасида қарздор ҳаққини сўраб келган қарияни калтаклаб ўлдириб қўйган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 13 апрель куни соат 15:30 атрофида Китоб тумани "Гулистон" маҳалласида яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолган. Фуқаро Т.Қ. қўлидаги таёқ билан қария У.Э.ни уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда қария шифохонада вафот этган.
Аниқланишича, марҳум айбланувчининг хонадонида маълум ҳақ эвазига ишлаган. Уй эгаси қариянинг ҳаққини бериш ўрнига узоқ вақт унинг ҳаққини бермай келган. Ҳодиса содир бўлган куни қария 1 200 000 сўм пулини сўраб айбланувчининг уйига борган.
Т.Қ. жиноят ишида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро Т.Қ.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
537views0replies
0

Комментарии