Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқаро ўрмон хўжалиги ер майдонини $25 мингга сотиб юбораётгани аниқланди

3 гектар ер ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

127views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ доллар сўраган. У сўралган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
127views0replies
0

Комментарии