Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанд шаҳрига 350 та электробус сотиб олинади

ЕТТБ грант маблағлари ҳисобидан Самарқанд шаҳрига жорий йилда 100 та узунлиги 10,5 метр бўлган электробус харид қилиш ва парк қуриш режалаштирилган.

209views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус сотиб олиш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича 95 млн долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режа қилинган. Айни вақтда биринчи босқич бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, узунлиги 10,5 метр бўлган дастлабки 100 та электробус харид қилиш ва электробус паркини қуриш режалаштирилган.
100 та электробус сотиб олиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра, Хитойнинг Yutong Bus Co.Ltd компанияси ғолиб бўлди. Компания “Самарқанд йўловчи транс” давлат корхонаси билан 29,7 млн евро миқдорида шартнома имзолади. 100 та электробусдан 6 таси жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида, қолган 94 таси эса учинчи чорак якунига қадар етказиб берилади.
209views0replies
0

Комментарии