Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати қандай мақсадларни кўзлайди?

Конституциянинг 18-моддасида нималар ўзгараётганлиги ҳақида Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев тушунтириш берди.

248views0replies
0

UzNews.uz

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 18-моддасида "Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади" нормаси белгиланган.
Ўзгартиришларнинг зарурияти нимада?
Мазкур ўзгартишларни Конституцияга киритишдан асосий мақсад хорижий давлатлар билан ўзаро муносабатлар ташқи сиёсатнинг умумэътироф этилган принципларини ҳамда икки ва кўп томонлама муносабатларни конституциявий асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш заруриятига қаратилган. Шунингдек, ташқи сиёсат бўйича эришилган натижаларни мустаҳкамлаб, халқаро майдонда ташқи сиёсий курсни давом эттиришни, бунда учинчи томонга нисбатан қарши бормаслик асосий қоида сифатида таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон хорижий давлатлар билан ўзаро муносабатларида очиқлик, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бормоқда. Бунда ўзаро алоқалар дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг кўламли ижобий ўзгаришларга асосланиб олиб борилмоқда.
Сўнги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган тинчликпарвар икки ва кўп томонлама мамлакатни замонавий жаҳон ҳамжамиятида ўзига хос ижобий ўринга эга бўлишига олиб келди. Ҳозирги дунёдаги ўта қийин вазиятга қарамасдан АҚШ, Россия, Хитой ва Европанинг ривожланган давлатлари ҳамда Осиё ва Африканинг ривожланган давлатлари билан янги алоқалари вужудга келиб такомиллашиб бориши кузатилмоқда. Бу борада Марказий Осиёда янги сиёсий муҳитнинг яратилиши стратегик аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, мамлакат халқаро ташкилотлар доирасида минтақа ва глобал аҳамиятга ташаббуслар билан чиқиб келмоқда.
Янги ўзгартиришлар одамларга, давлатга нима беради?
Ушбу моддадаги ўзгаришлар аҳолининг фаровонлигини оширишга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун хорижий давлатлар билан икки томонлама муносабатлар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик, айниқса савдо, инвестиция, транспорт-коммуникация алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш имкониятларини беради.
Жамият ва давлат миқёсида амалга оширилаётган, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун қулай ташқи сиёсий - дипломатик шароитларни мустаҳкамлашга замин яратади. Жаҳоннинг етакчи ва минтақа давлатлари билан кўп қиррали ҳамкорлик қилишнинг тизимини ривожлантиришга янги имкониятлар беради. Марказий Осиё ва жаҳон сиёсатидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро ташаббусларини илгари суришга янги ҳуқуқий имкониятлар беради. Мамлакатнинг халқаро ҳамжамият олдида ишончли шерик сифатида мақомини кучайтириш, обрў эътиборини мустаҳкамлашга концептуал конституциявий асос бўлади.
248views0replies
0

Комментарии