Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда уч ой ичида 14 минг нафарга яқин фуқаро жиноятчи номини олди

Олий суд жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида судланганлар ва тайинланган жазолар ҳақида маълумот берди.

177views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган уч ойда 13907 нафар шахс судланган. Уларнинг 3707 тасига озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган 2022 йилда суд томонидан жами 56 542 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 14 081 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида эса жами судланганлар сони 13 907 нафарни ташкил этган. Шундан 3 707 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Маълумот учун, озодликни чеклаш жазоси ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
177views0replies
0

Комментарии