Поиск
RUUZ

Общество

Маданият вазирлиги 8 млрд сўмга харид қилган махсус автомобилини намойиш қилди

Замонавий кўринишдаги автомобиль сотиб олиш учун аслида 20 млрд сўм ажратилган.

238views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Маданият вазири Озодбек Назарбеков харид қилинаётган махсус автомобиль яқин қўшни давлатларда ҳам йўқлигини маълум қилган эди.
Маданият ва туризм вазирлиги шов-шувларга сабаб бўлган, давлат буджетига қарийб 8 млрд сўмга тушган кўчма студияли юк машинасини тақдим этди.
"Уни ўзида саҳнаси бор, овоз кучайтиргичларидан тортиб, экранларигача бўлади. У замонавий кўринишдаги катта саройларни, дейлик, "Халқлар дўстлиги" санъат саройининг худди кичрайтирилган саҳнасидек бўлади. Бундан мақсад энг чекка ҳудудларда ҳам сифатли хизмат кўрсатиш. Оддий қора пардани олдида хира лампочкани ёқиб қўйиб, концерт беришлар даври ўтди. Аҳолини савияси кундан кунга ўсиб, дунёни кўряпти. Шунинг учун юқори даражада хизмат кўрсатиш талаб этилади. Буни вазирлик ютуғи деб, тўғри тушунишим керак", - дея таъкидлаган эди Озодбек Назарбеков.
238views0replies
0

Комментарии