Поиск
RUUZ

Общество

Мактаб ўқувчиларига учтагача академик лицейга ҳужжат топшириш имконияти берилиши мумкин

Муҳокамага қўйилган мазкур қарор тартиби маълум қилинди.

220views0replies
0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:
— абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;
— абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Бундан ташқари, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, хорижий тил сертификати мавжуд абитуриентларга имтиёзлар берилади.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланиши назарда тутилган низомга мувофиқ,
— академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш тартиби;
— академик лицейларда маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларни эълон қилиш тартиби;
— фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзларни қўллаш;
— академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби белгиланади.
220views0replies
0

Комментарии