Жорий йилнинг 12 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими ер назорати инспектори ҳокимият балансида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан 3 гектарини очиқ электрон платформаси орқали ютиб бериш эвазига тадбирга жалб қилинган махсус харидордан 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатларга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25-модда орқали 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.