Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда санъаткордан "Хафа бўлиш йўқ" кўрсатувига чиқариш учун пул талаб қилган шахс ушланди

Фирибгар ўзини бошловчи дея таништириб, 1,5 млн сўм эвазига кўрсатувга чиқаришни ваъда қилган.

196views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқандда санъаткорни чув туширган шахс қўлга олинган.
Аниқланишича, фирибгар самарқандлик санъаткорга ўзини "Хафа бўлиш йўқ" кўрсатувининг бошловчиси дея таништирган. Ушбу кўрсатувга чиқариб беришни ваъда қилиб, санъаткордан 1 500 000 сўм миқдордаги пулларни ўзининг пластик картасига тушириб олган. Сўнгра ғойиб бўлгандан кейин санъаткор вилоят ИИБга мурожаат қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур ҳаракатни Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи 36 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
196views0replies
0

Комментарии