Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда МЧЖ 4 млрд сўмдан ортиқ табиий газни талон-торож қилганлиги аниқланди

Оҳак пишириш хўжалиги газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган.

102views0replies
0

Ҳудудгазтаъминот АЖ

Наманган шаҳар Давлатобод тумани газ таъминоти бўлими мутахассислари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида туманда газ таъминоти тизимига ноқонуний уланган оҳак пишириш хўжалиги аниқланди, дея хабар бермоқда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Ахборот хизмати.
Унга кўра, "NAM SMART SERVIS" МЧЖга тегишли бўлган мазкур корхона яширин тармоққа уланиб, ноқонуний равишда оҳак пишириш учун табиий газдан фойдаланиб келган.
"Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, корхона 4 млрд сўмдан ортиқ табиий газ истеъмол қилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар маъмурий тарзда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди", — дейилади хабарда.
102views0replies
0

Комментарии