Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондаёрда аёлнинг мухтож бўлмаган операцияси учун пул йиғилаётгани маълум бўлди

Аввалроқ, блогер Абдукарим Мирзаев ўқитувчи аёл юрагини операция қилдириш учун пулга муҳтожлиги ҳақида пост эълон қилганди. Аммо, ўтказилган текширув давомида бу аёл операцияга муҳтож эмаслиги маълум бўлди.

967views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 14 апрель куни блогер Абдукарим Мирзаев ўзининг Facebook'даги саҳифасида бир аёл юрак касали билан касаллангани ва операция учун ёрдамга муҳтож экани ҳақида пост эълон қилган. 
Постда сурхондарёлик 48 ёшли аёл илгари ўқитувчи бўлиб кўп йиллар ишлагани, ҳозирда сурункали юрак етишмовчилиги II A босқичи билан касаллангани маълум қилиниб, беморга бу касалликни енгиб ўтиш учун (юрагини операция қилдириш учун) умумий 84 миллион сўм маблағ сўралган.
Постга, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан берилган беморга қўйилган ташхис ҳақида ҳужжат илова қилинган.
Аммо, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур постни фейк деб эълон қилди. UzNews.uz мухбири бу бўйича батафсил маълумот олиш учун марказ билан боғланди.
Маълум қилинишича, бемор аёл 2022 йил 20 октябрдан 3 ноябрга қадар юрак ревматик касаллиги ташхиси билан даволаниб, шу вақт ичида жарроҳлик амалиётини ўтказган. Даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиётидан сўнг, беморнинг умумий аҳволи яхшиланган, бош айланиши, нафас сиқилиши, тинчликда ва жисмоний зўриқишда юрак уриб кетишлари безовталиги камайган.
Даволаниш натижаларига кўра, бемор дори-воситалари ёрдамида даволанишни давом эттириши кераклиги ва қайта жарроҳлик амалиётига муҳтож эмаслиги аниқланган.
"Шу каби постларни чин ёки ёлғонлигини аввал аниқлашингизни тавсия қиламиз. Бош шифокор қабулига 71 237 36 88 рақами орқали қўнғироқ қилинг. Огоҳ бўлинг", - дейилади Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази хабарида. 
967views0replies
0

Комментарии