Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

241views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида ва Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор. Чўл ҳудудларида ва Фарғона водийсида шамолнинг тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +12...+15 даража, республика шимолида +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат +2...+7 даража илиқ, шимолнинг баъзи жойларида -3 даража совуқ бўлади.
19 апрелдан бошлаб антициклон республика ҳудудидан чекина бошлайди ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 21-апрелга келиб кечаси +4...+9 даража, кундузи +20...+25 даража илиқни ташкил этади.
Бугун сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Бугун ва ҳафта давомида Тошкент шаҳрида: ёғингарчилик кутилмайди. Шамол соатига 5-10 м/с тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати +12...+15 даража атрофида бўлади. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси ҳарорат +2...4 даража бўлади.
19 апрелдан иш ҳафтасининг охиригача кечалари ҳарорат +4...+7 даража илиқ атрофида бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва жума кунига келиб ҳарорат +20...+23 даража бўлади.
241views0replies
0

Комментарии