Поиск
RUUZ

Общество

Конституцияга монополистик ҳаракатларни чекланишига олиб келадиган норма киритилмоқда

Янги таҳрирдаги Конституцияга бозор муносабатлари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган янги нормалар киритилмоқда. Иқтисодиёт фанлари доктори Нодирбек Расулов янги ўзгариш моҳиятини тушунтириб берди.

228views0replies
0

academy.uz

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 67-моддасига бевосита бозор муносабатлари ва тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган янги нормалар киритилмоқда. Бу нормалар келажакда мамлакатда давлат томонидан қулай инвестициявий муҳитни яхшилашга, ишбилармонликни қўллаб-қувватлашга, Ўзбекистонни ягона иқтисодий макон сифатида эътироф этган ҳолда унда товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини кафолатлайди. Мазкур модданинг яна бир муҳим жиҳати энди республикада монополистик фаолият қонун билан тартибга солинади ҳамда айрим монополистик ҳаракатлар таъқиқланади.
Бу ўзгаришлар биринчи навбатда бозор муносабатларини янада фаоллашувини таъминлайдиган тартиб ва тамойилларни ўзгаришига олиб келади. Хусусан, миллий иқтисодиётни очиқлигини таъминлаш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, рақобат муҳитини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, хуфёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш, иқтисодиётни рақамлаштириш, хусусий секторни ривожлантириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириш шулар жумласидандир.
Сўнгги вақтлар Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида қўшимча қиймат солиқ ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга, 2023 йил бошидан 12 фоизга камайтирилди. Охирги беш йилда иқтисодиётдаги солиқ юки даражаси 28 фоиздан 22 фоизга пасайтирилди. Мамлакатда хонадонлар сони кейинги беш йилда 1,2 млн. тага корхоналар сони эса 260 мингтага кўпайди. 2016-2022 йилларда аҳоли даромадларининг ўсиши ҳисобидан уларнинг фаровонлик даражаси ўртача 2,0 маротабага ошди. 2022 йилда мамлакатимиздаги жами корхона ва ташкилотлар сони 592,4 мингтани ташкил этиб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 2,1 маротабага ортган. 2022 йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Ялпи ички маҳсулотимиз 80 млрд. АҚШ долларидан ортди. Экспорт ҳажми эса 19 млрд. АҚШ долларига етди.
Мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида амалга ошириладиган ўрта ва узоқ муддатли дастурларни қабул қилишимиз ҳисобига камбағаллик даражасини 2026 йилга қадар икки баробарга қисқартириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни 1,6 бараварга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини эса 1,4 баравар кўпайтириш, иқтисодиётга 120 млрд., шу жумладан 70 млрд. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт ҳажмини 30 млрд. АҚШ долларига етказиш асосий мақсадларидан бири сифатида қабул қилинган.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 67-моддасига киритилаётган ўзгаришлар биринчидан, мамлакатда бозор муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда фаоллаштириш бўйича тартиб ва тамойилларини қайтадан кўриб чиқишга замин яратса, иккинчидан, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, бизнесни маъмурий ва бошқарув жиҳатидан назорат қилишнинг кескин қисқаришига, учинчидан эса иқтисодиётда соф рақобатчилик амалиётини жорий этиш, мулкдорларнинг кенг қатламини шаклланишига шароит яратиш ҳамда монополистик ҳаракатларни чекланишига олиб келади. Бу эса мамлакатда бозор муносабатларини янада фаоллашувига ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишига, молиявий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватланишига шароит яратади.
228views0replies
0

Комментарии