Поиск
RUUZ

Общество

Конституцияга иш ҳақи ва аҳолининг турмуш даражасига қаратилган янги норма киритилмоқда

Унга кўра, энг кам ойлик аҳолининг турмуш даражасига қараб белгиланади. Иқтисодиёт фанлари доктори Нодирбек Расулов янги ўзгариш моҳиятини тушунтириб берди.

303views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Конституциясининг 42-моддасига аҳолининг турмуш даражаси сифатини оширишга қаратилган “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади” – деган янги қоида киритилмоқда.
Мазкур янги нормада иккита муҳим иқтисодий категория жой олган. Биринчиси “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” ҳамда иккинчиси “Инсоннинг муносиб турмуш даражаси”.
Бу янги қоидаларни Конституцияга киритилиши давлатнинг катта сиёсий иродаси ҳисобланиб, бунинг ортидан келажакда “камбағаллик чегараси”, “минимал истеъмол харажати” ҳамда “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” деган иқтисодий индексларни қайта кўриб чиқишга туртки бўлади. Бу албатта аҳолининг муносиб турмуш даражасини яхшиланишига замин яратади.
Дунё тажрибасида Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) “турмуш даражаси” атамасини кенг оммалашувига ҳамда мазкур термин билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тизимини ривожлантиришда катта ҳисса қўшган. Хусусан, 1960 йилда БМТ томонидан ишчи гуруҳ тузилиб глобал миқёсда турмуш даражасини аниқлаш ва уни ўлчаш тамойиллари тўғрисида ҳисобот тайёрланди. Кейинчалик бу тизим такомиллаштирилиб, 1978 йилда xалқаро статистика соҳасидаги турмуш даражаси кўрсаткичларининг оxирги версияси ишлаб чиқилди. Бу кўрсаткичлар 12 та асосий йўналишларни қамраб олди.
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб, “турмуш даражаси” деган тушунча бу – аҳолининг жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларининг ривожланиш даражаси, уларни қондирилганлик даражаси ва қондириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи тушунча ҳисобланади.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий ёрдамига муҳтож аҳоли қатламини аниқлаш, минимал истеъмол харажатларини мониторинг қилган ҳолда камбағаллик чегарасини белгилаш, камбағаликка қарши курашиш бўйича стратегия ва дастурларнинг натижадорлигини ошириш ҳамда бериладиган нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш мақсадида 2021 йилдан минимал истеъмол харажатлари (МИХ) ҳисоблана бошланди. Ўша вақтдаги Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил учун МИХ бир киши учун бир ойга 440 000 сўм, 2022 йил учун эса 498 000 сўм этиб белгиланди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Конституциянинг 42-моддасига киритилаётган янги норма келажакда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун бевосита ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигини оширишга, илмий-техник тараққиётни таъминлашга, аҳолининг маданий-маърифий савиясини янада кўтаришга, миллий хусусиятларимиз, шу билан бирга албатта ҳукумат томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар ҳамда амалий ҳаракатлар натижасига бевосита боғлиқ бўлади.
Аниқроқ қилиб айтганимизда аҳолимизни муносиб ҳаёт кечиришини давлат томонидан кафолатлашда бевосита “турмуш даражаси”, “камбағаллик даражаси”, “минимал истеъмол харажатлари” ҳамда “меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори” индекслари қайтадан кўриб чиқилади. Шундагина аҳолининг меҳнатига муносиб, адолатли иш ҳақлари шаклланади. Бу эса аҳолининг ижтимоий кайфиятини кўтарилишига, давлатнинг олиб бораётган иқтисодий ислоҳотларидан рози бўлишига замин яратади.
303views0replies
0

Комментарии