Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ЙПХ ходими Spark ойнасини уриб синдирди — видео

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

724views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими Spark автомобилининг ойнасини уриб синдираётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 14 апрель куни Учкўприк тумани Бекобод қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда давлат рақамисиз, ён ойналари туси ўзгартирилган Spark ҳаракатланиб бораётганлиги ҳақида ЙПХ инспектори А.А.га хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, инспектор автомобилни тўхтатиш чораларини кўрган. Лекин, ҳайдовчи Ж.Ж. ходимнинг тўхташ ва автомашинадан тушиш ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.
Ушбу вазиятда инспектор А.А. Ички ишлар вазирлиги буйруқ талабларига асосан куч ишлатиб, автомобиль ойнасини синдириб, ҳайдовчини тўхтатиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Ж.Ж.га нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига жойлаштирилди.
724views0replies
0

Комментарии