• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 апреля 2023

Тошкент вилоятида XIX асрга оид тангаларни $145 мингга сотаётганлар ушланди

1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларнинг оғирлиги 76 грамм бўлган.

391
0
Прокуратура департаменти

Қибрай туманида 1876 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангаларни сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Қибрай туман бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Б.А. ва М.У. 1876 йилда ишлаб чиқарилган "Государыня императрица Мария Феодоровна" ва "25 рублей" ёзувлари туширилган умумий оғирлиги 76,2 грамм бўлган 2 дона олтин тангаларни 145 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

391
0