• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 апреля 2023

Нукусда 3 ёшли қизини 1,5 минг долларга сотаётган аёл ушланди

Қизалоқ ҳозирда меҳрибонлик уйига жойлаштирилган.

320
0
Видеодан кадр

Қорақалпоғистонда уч ёшли қизини 1,5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Нукус шаҳрида 2001 йилда туғилган аёл ўзининг 2020 йилда туғилган қизини пулга сотаётган вақтда тегишли идора вакиллари томонидан далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, аёл бугунги кунда ишсиз бўлиб, фарзандининг отаси билан ажрашган ва қизини ўз қарамоғида боқиб келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, қизалоқ ҳозирги кунда меҳрибонлик уйига жойлаштирилган.

320
0