Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда "Тахтакарача" довонидан ўтаётган юк машинаси пастликка қулади

Ҳайдовчи ва унинг йўловчиси машина қулаётган вақтда ундан сакрашган. Юк машинаси бутунлай ёниб кетган.

114views0replies
0

Қашқадарё вилояти ФВБ

Қашқадарё вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 апрель куни соат тахминан 09:45 да Китоб туманидан ўтувчи "Тахтақорача" довонида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Чироқчи туманида яшовчи О.А. ISUZU русумли юк машинасида ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган. Натижада, машина пастликка тушиб кетган ва унда ёнғин чиққан.
Вазият бўйича хабар келиб тушгач, қутқарувчилар гуруҳи манзилга етиб бориб, содир бўлган ёнғин оқибатларини бартараф этишган.
Ушбу юк машинасида бўлган 24 ёшли О.А. ҳамда унга ҳамроҳлик қилаётган 2008 йилда туғилган А.О. машинадан сакрашган.
Сакраши оқибатида, улар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
114views0replies
0

Комментарии