Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 11-синф ўқувчиси 3-қаватдан тушиб кетди

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

502views0replies
0

Бектемир тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 14 апрель куни тахминан соат 10:15 ларда Бектемир туманидаги 289-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Катта танаффус чоғида 11-синф ўқувчиси С.А. мактабнинг ички бино қисми 3-қавати ойнасидан ташқарига қараганида ўз мувозанатини йўқотган ва пастга тушиб кетган.
Ўқувчилар бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилишган. Шу заҳотиёқ мактаб ҳамшираси ўқувчи С.А.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Сўнгра тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага етказилган. Айни пайтда С.А.нинг саломатлиги яхши ва жароҳат олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
502views0replies
0

Комментарии