Поиск
RUUZ

Общество

60 млрд сўмни талон-торож қилганликда айбланган ҳоким: Суд адолатсиз ҳукм чиқардими?

Аввалроқ, Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими ЖКнинг бир қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 4 йилга қамалганди. Аммо, ҳокимнинг адвокати суд ҳаққоний бўлмаганини айтмоқда. Унинг айтишича, суд ҳокимнинг қонунга асосланиб, чиқарган қарорларини ҳам ноқонуний дея ҳисоблаб, давлатга 60 млрд сўм зарар келтирилган деб топган.

444views1replies
0

Жорий йилнинг 10 март куни Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукми билан Қарши шаҳрида 2016-2019 йилларда ҳоким лавозимида ишлаган Жамшид Фозилов ҳокимликдаги бир қатор мансабдорлар билан тил бириктирган ҳолда давлат манфаатига 60 млрд сўм зарар етказганликда айбланиб, 2 йилга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш билан бирга 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Олий суд берган баёнотга кўра, Фозилов ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми "а" банди, 209-моддаси 2-қисми "а" банди ва 229-4-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбланган. Унга қўйилган айбловларнинг асосий қисми қонунчиликка зид равишда ер ажратиш билан боғлиқ.
Аммо, Фозиловнинг адвокати Махарамқул Эрматов мазкур ҳукмдан норози бўлиб, UzNews.uz'га мурожаат билан чиқди. Унинг иддао қилишича, суд мазкур ишни кўриш давомида бир қатор ҳолатларни эътиборга олмай қарор чиқарган.
Фозилов 2018-2019 йилларда ер ажратиш тўғрисида жами 57 та қарор қабул қилган. Булардан ер майдонларини вақтинча ажратиш тўғрисидаги қарорлар ҳукумат қарорлари ёки топшириқлари асoсида қабул қилган. Қолган қарорлар билан ерлар "Онлайн" дастурга асосан ва қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиб берилган.
Ишни кўриш жараёнида тадбиркорлар собиқ ҳокимга яхши тавсиф бериб, улар ерларни вилоят ва шаҳар ҳокимининг қабулида бўлиб, тадбиркорлик қилиш учун ажратишни сўраганлигини, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш уринларни яратиш шарти билан ер майдонлари ажратиб берилганлигини айтишган. UzNews.uz мухбири Қарши шаҳрига ташриф буюриб, Фозиловнинг қарорлари асосида ажратилган ер майдонларини кўздан кечирди ва унга эгалик қилаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.
Жиноят иши қўзғатилганидан бошлаб, суд ҳукми ўқилган вақтгача Фозилов томонидан чиқарилган қарорларнинг 34 таси прокурорларнинг протестларига асосан бекор қилинган. Адвокат судга мазкур қарорлар бекор қилингани ҳақида ҳужжатларни тақдим қилган. Аммо, суд ўз ҳукмида 14 та қарор бекор қилинганини маълум қилган. Қолган 20 та қарор бекор қилинганига эътибор қаратмаган.

"Суд 60 млрд сўм зарар етказилди деяпти. Аммо, биз ўзимиз ерларни бирма-бир мутахассислар ёрдамида ҳисоблаганимизда, уларнинг амалдаги умумий қиймати 42 млрд сўмга яқин маблағ бўлди. Демак, юқорида айтилган 34 та, яъни 37 млрд сўмга баҳоланган ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилиниб, давлатга қайтарилган бўлса, зарар 2-5 млрд сўм орасида бўлади. Шахсан мен ҳуқуқшунос сифатида буни ҳам зарар, деб ҳисобламайман. Чунки, бу қарорлар сабаб тадбиркорлик субъектлари ривожлантирилган. Бундан давлат ҳеч қандай зарар кўрмаган", - дейди адвокат.

Адвокатнинг айтишича, суд ўзининг ҳукмида Фозилов ер майдонини вақтинча ажратиш тўғрисидаги қарорларини ер кодексига асосланиб, қабул қилганига умуман тўхталмаган.
Собиқ ҳокимнинг адвокати иш юзасидан аппеляция шикояти бергани, агар аппеляция қаноатлантирилмаса, Олий судга ҳам чиқишини маълум қилди.
444views1replies
0

Комментарии