Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 21:50 ларда Янгийўл тумани "Аҳил" МФЙ Самарқанд кўчасида яшаган 2002 йилда туғилган Д.А. Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар беришича, Д.А. Янгийўл шаҳар "Рамадан" МФЙда жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган ва шу ернинг ўзида вафот этган. Маълум қилинишича, марҳум ТошДАУ мева-сабзавот факультетининг 2-курс талабаси бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, Д.А.нинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги ва марҳумда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.