Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда деворларга наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга олинди

Улар орасида бир қиз ҳам бор. Қўлга олинган ёшлар пул эвазига бино деворларига гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи рекламалар чизишган.

262views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахтнинг Янгиҳаёт ва Миробод туманларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Суриштирув ишлари давомида Д.Т. интернетдан келиб тушган таклифларга кўра, пул эвазига наркограффити билан шуғулланганини тан олган. Шунингдек, Янгиҳаёт туманида яна бир наркограффити чизиш билан шуғулланиб келган шахс туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланди. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, 25 ёшли Т.А. пул эвазига деворларга наркограффити чизган. Йигитдан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ идиши олиб қўйилди.
Гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи наркограффитиларни чизиш билан боғлиқ яна бир ҳолат Миробод туманида аниқланди. 22 ёшли В.Н. наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар рекламаси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Унинг ёнидан 325 дона наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар рекламасининг флаерлари ва бир дона бўёқ пуркагич аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.
Аниқланган фактлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
262views0replies
0

Комментарии