Поиск
RUUZ

Политика

Россия Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

184views0replies
0

13 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Россия ТИВ Матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан, давлатлараро мулоқотни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Бахтиёр Саидов "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказишга тайёргарликнинг бориши ҳақида гапирди.
Россия томони Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган ушбу муҳим сиёсий воқеани тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда ушбу даврда Россияда бўладиган Ўзбекистон фуқароларининг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишига кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлаш манфаатлари йўлида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш нияти тасдиқланди.
184views0replies
0

Комментарии