• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 апреля 2023

Қизларни масхара қилиб олинган блогернинг реклама ролиги ўчиртирилди — видео

Реклама ролиги қонунга зид эканлиги сабаб олиб ташланди. Видеони олган блогер билан алоҳида суҳбат ўтказилди.

13 апреля 2023
3251
0
Видеодан кадр

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, инстаблогер Бобур Мансуров Flovell бренди остидаги нам салфетканинг рекламаси акс этган видео олган. Видеода қизлар салфеткада юзини артиши натижасида хунук бўлиб кетиши саҳналаштирилган. Қўмита мазкур видео қонунчиликка зид эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада – жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш, миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланади.

Қўмита томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, реклама воситалари орқали жойлаштирилаётган товар (иш, хизмат) рекламасида маънавиятга тўғри келмайдиган, миллий ва оилавий анъаналарга масхараомуз ва кинояли оҳангда ёндашилган иборалардан фойдаланилиши ҳолатлари кўплаб кузатилиб, бундай рекламалар фуқаролар ва интернет фойдаланувчиларининг турли эътирозларига олиб келмоқда.

"Шундай экан, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди", - дейилади хабарда.

Қўмита томонидан ушбу реклама бартараф этилиб, видеоролик намойиши тўхтатилган. Шунингдек, блогер Бобур Мансуров билан ўтказилган суҳбат давомида, ушбу видео роликни намойиш қилишда хотин-қизларни камситиш мақсади бўлмаганлиги таъкидланган.

13 апреля 2023
3251
0