Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ икки нафар фуқарони $50 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни ушлади

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

56views0replies
0

Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Н. (муқаддам судланган) фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишга юборишга келишиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир ҳолатда, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида АҚШга юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
56views0replies
0

Комментарии