• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 апреля 2023

Душанба куни ҳаво ҳарорати 0 даражагача пасайиши кутилмоқда

Келгуси ҳафта бошида республиканинг шимолий ва тоғли ҳудудларида совуқ тушиши мумкин.

441
0
UzNews.uz

17 апрель куни эрта тонгда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли вилоятларда ҳаво ҳарорати 0 даражагача тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатов маълум қилди.

Ўзгидромет хабарига кўра, 17 апрель куни совуқ антициклон таъсирида республиканинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади. Устюртда кечаси ҳаво ҳарорати -2 ... -3 даражагача тушиши кутилмоқда.

"Ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг ноль даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтириши, бу қишлоқ хўжалиги учун "совуқ уриш" (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин", - дейилади хабарда.

Харитада 17 апрель куни соат 05:00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати кўрсатилган.

441
0